...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда 2 яшар бола ёниб кетди


14:52, 04.02.2019 Жамият
 6 501

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган.

Жорий йилнинг 2 февраль куни Наманган шаҳри “Мажнунтол” МФЙ, Янгиобод 10-берк кўчаси, 30-уйда яшовчи фуқаро А.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
 
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2017 йилда туғилган набираси Н.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
 
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин натижасида уйнинг 40 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 80 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, миллий “Сандал” ичига маиший электр жиҳозини қўйилиши ва назоратсиз қолдирилиши.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ёнғин Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар