...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Кўп қаватли уйдаги йирик ёнғинда етти киши ҳалок бўлди


16:23, 04.02.2019 Олам
 4 706

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр ускунасидаги носозлик сабаб бўлган.

Бугун, 4 январь куни Москва марказидаги Никита бульваридаги кўп қаватли уйда йирик ёнғин юз берди. Ёнғин натижасида ҳозиргача етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Ёнғин тунда юз берган ва соат 05:09 да бартараф этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр ускунасидаги носозлик сабаб бўлган.
 
Икки киши Склифосов номидаги институтга олиб борилган. Уйдаги 42 киши, шу жумладан, болалар ҳам эвакуация қилинган. Улар Марказий маъмурий округдаги меҳмонхоналарга жойлаштирилган.
 
Ҳолат юзасидан Тергов қўмитаси жиноят иши очган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Москва ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!