...
МЕНЮ
ONLINE TV

11 нафар Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароси теракт тайёрлашда айбланиб, қамалди


19:50, 24.01.2019 Олам
 9 931

Тергов айбланувчилар ИШИД террорчилик ташкилотига аъзо бўлганини аниқлаган.

Кеча, 23 январь куни Москва округининг ҳарбий судида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 11 нафари фуқароси суд қилинди ва айбдор деб топилди.
 
Уларга террорчилик ҳужумларига тайёргарлик кўриш айблови қўйилди. Суд уларни 6 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўтказиш бўйича қарор қабул қилган.
 
“2019 йил 23 январда Қирғизистон Республикаси фуқаролари Воҳидов Д., Воҳидов М., Мирзажонов Т., Расулиллаев И., Торақулов Р., Умаров Ш., Фаҳриддин У., Эсенбаев Ш. ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Исроилжонов Ш., Қодиров Ф., Маҳмудов Б. “Гуруҳ бўлиб террорчилик акти уюштиришга тайёрланиш” моддаси билан айбдор деб топилди”, дейилади хабарда.
 
Таъкидланишича, тергов айбланувчилар ИШИД террорчилик ташкилотига аъзо бўлганини аниқлаган. Улар Москва ва Санкт-Петербургда террорчилик ҳужумларини амалга оширишга тайёргарлик кўрган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Москва Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!