...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019 йилда пойтахтда қандай ўзгаришлар бўлади?


09:13, 25.01.2019 Жамият
 8 645

Давлат раҳбарига Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган ишлар бўйича ахборот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни 2019 йилда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига оид маълумотлар билан танишди, дея хабар берди Президент Матбуот хизмати.

Давлат раҳбари 2018 йил 21 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида пойтахтимизга йирик бизнес вакиллари ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, шаҳарда энг қулай инвестиция муҳитини яратиш зарурлигини таъкидлаган эди. 

Шунга мувофиқ, жорий йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрини инфратузилмавий ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, 2019 йилда Тошкент шаҳри иқтисодиётига 2 миллиард 700 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш, бунинг эвазига 273 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. 

Тақдимотда мазкур лойиҳаларнинг соҳалари ва жойлари, маблағларни ўзлаштириш муддатлари таҳлил қилинди.

Масалан, металлургия, тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш, фармацевтика, нефть-кимё ва бошқа саноат тармоқларида жами 115 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 103 та, турар жойлар йўналишида 55 та лойиҳа режалаштирилган. Бу 37 минга яқин иш ўрни яратиш ва аҳолининг маиший шароитларини янада яхшилаш имконини беради.

Давлат раҳбари лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Хорижий инвесторларга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
 

Теглар:Президент Шавкат Мирзиеёв Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар