...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўприк одамларни кўтаролмай қулаб тушди


10:08, 02.01.2019 Олам
 12 630

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, кўприкда жудаям кўп одам бўлган.

Кеча, 1 январь куни Москва шаҳридаги Горкий номидаги боғда одамлар билан тўлган муз устида қурилган кўприк қулаб тушди.
 
Москва соғлиқни сақлаш департаменти воқеада 13 киши жабрланганини, уларнинг жароҳати жиддий эмаслигини маълум қилган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, кўприкда жудаям кўп одам бўлган. Шаҳар мэрияси кўприк техник носозлик сабаб қулаганини маълум қилган. Боғ маъмурияти воқеа сабаб одамлардан кечирим сўраган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Москва\ Кўприк ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!