...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистондан кам, Тожикистондан кўп. Ўзбекистоннинг БМТ бюджетидаги улуши маълум бўлди


10:39, 02.01.2019 Олам
 5 112

БМТ олдидаги молиявий мажбуриятини бажармаган давлатлар Бош ассамблеядаги овоз бериш ҳуқуқини йўқотади.

Ўтган йилнинг 31 декабрь куни БМТ Бош ассамблеяси давлатларнинг ташкилот бюджетига қўшадиган ҳиссасининг келаси 3 йил учун мўлжалланган шкаласини тасдиқлади.
 
Янги шкалада АҚШнинг улуши ўзгармай қолган. У БМТ ҳаражатларининг 22 фоизини қоплаб беради. Хитой бир неча ўн йилдан сўнг Японияни ортда қолдириб, БМТнинг доимий бюджетининг иккинчи даражали таъминотчисига айланди.
 
Ўзбекистон БМТ ҳаражатларининг 0,032 фоизини тўлаб берадиган бўлди.
 
Ҳар бир давлатнинг БМТ бюджетидаги улуши ташкилотнинг умумий ҳаражатларидан келиб чиқиб, фоиз ҳисобида белгиланади. Ҳар уч йилда тўлов шкаласи қайта кўриб чиқилади. Давлатлар тўлайдиган сумма уларнинг ялпи ички маҳсулотидан келиб чиқиб, белгиланади.
 
2019-2021 йилларда БМТнинг доимий бюджетига қўшадиган ҳиссаси нисбатан кам ривожланган давлатлар учун 0,011 фоиздан, бой мамлакатлар учун 22 фоиздан ошмаслиги керак.
 
АҚШ БМТ мунтазам бюджетига умумий миқдорнинг 22 фоизини тўлайди, Хитой - 12,005 фоиз, Япония - 8,564 фоиз, Германия - 7 фоиздан камроқ, Франция - 4,427 фоиз, Бразилия 2,9 фоиз, Канада - 2,734 фоиз, Россия - 2,405 фоиз, Австралия - 2,210 фоиз, Қозоғистон - 0,187 фоиз, Литва - 0,071 фоиз, Украина - 0,057 фоиз, Беларусь - 0,049 фоиз, Озарбайжон - 0,049 фоиз, Латвия - 0,047 фоиз, Эстония - 0,039 фоиз, Туркманистон - 0,033 фоиз, Ўзбекистон - 0,032 фоиз, Грузия - 0,008 фоиз, Арманистон - 0,007 фоиз, Тожикистон - 0,004 фоиз, Қирғизистон - 0,002 фоиз.
 
БМТ олдидаги молиявий мажбуриятини бажармаган давлатлар керакли суммани тўламагунча, Бош ассамблеядаги овоз бериш ҳуқуқини йўқотади. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:БМТ бюджети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!