...
МЕНЮ
ONLINE TV

Магнитогорскда подъезд қулаган. Қурбонлар сони ортиб боряпти


11:13, 02.01.2019 Олам
 7 414

Қидирув-қутқарув ишлар давом эттириляпти. 30 кишининг тақдири ҳамон номаълум.

Ўтган йилнинг 31 декабрь куни Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида фожиа юз берди. Кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида бутун бир подъезд қулаб тушди.
 
Мудҳиш воқеада ҳозиргача 11 киши ҳалок бўлгани аниқланган, 30 кишининг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. Аввалроқ, 9 киши ҳалок бўлгани, улардан бири бола экани айтилганди. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлар давом эттириляпти.
 
Воқеа юзасидан олиб борилган тергов натижасида бомба излари топилмаган. Ҳодиса теракт бўлмагани айтиляпти.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур фожиада ўзбекистонликлар ҳалок бўлмаганини маълум қилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Магнитогоркскдаги фожиа сабаб Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Магнитогорск Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!