...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда турли давлат фуқаролари бўлган кема чўкиб кетди


17:10, 07.01.2019 Олам
 6 398

Кема бортида 13 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Бугун, 7 январь куни Туркиянинг шимолий соҳилларида кўмир олиб кетаётган кема ҳалокатга учради. Натижада икки киши ҳалок бўлди, тўрт нафари бедарак йўқолди. Бу ҳақда турк соҳилбўйи қўриқлаш хизмати хабар берди.
 
Россиянинг Азов денгиз портидан чиққан Панама байроғи илинган кема Туркиянинг Самсун вилоятидан 148 километр шимоли-шарқда ҳалокат сигналини берган.
 
Кема бортида 13 нафар экипаж аъзоси бўлган, шу жумладан тўққиз нафар Украина, икки нафар Озарбайжон ва икки нафар Россия фуқаролари.
 
Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати кеманинг “чўкиш хавфи” тўғрисида ҳалокат сигнали олганини маълум қилган.
 
Қўриқлаш хизмати вакилининг сўзларига кўра, етти киши қутқарилган, қолган тўрт кишини қидириш ишлари давом эттириляпти. Қидирув-қутқарув амалиётида самолёт, иккита вертолёт ва иккита кемадан фойдаланиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Кема Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!