...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швецияда ўзбекистонликлар теракт тайёрлашда айбланди


10:46, 29.12.2018 Олам
 7 874

Айбланувчилар Раҳмат Оқилов билан алоқада бўлгани таъкидланяпти.

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Швеция прокуратураси олти нафар эркакка нисбатан теракт тайёрлаш айбловини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Улардан беш нафари Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари экани айтилган. Шунингдек, улар ўта оғир жиноятларни молиялаштириш ва ИШИДга пул маблағларини жўнатишда ҳам айбланяпти.
 
Тергов маълумотларига кўра, улар кўп миқдорда кимёвий моддалар ва теракт уюштириш учун алоҳида ускуна сотиб олган. Айбланувчилар ўзларининг яширин фаолиятини пойтахт Стокгольм атрофида ва мамлакат марказидаги Стрёмсунд шаҳрида олиб борган. Тергов давомида улар айбини тан олмаган.
 
Швеция полицияси апрелдан – октябргача мазкур иш юзасидан беш кишини қўлга олган. Улардан камида бир киши Стокгольмда теракт уюштиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Раҳмат Оқилов билан алоқада бўлгани таъкидланяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Швеция Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!