...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг Сурияни тарк этиши Туркия зарарига бўлиши мумкин


11:28, 29.12.2018 Олам
 6 888

Пентагон Суриядан ҳарбийларни чиқариш режаси устида иш олиб боряпти.

Америка Бош штаби Оқ уйга Суриядан қўшинларини чиқариш бўйича тавсиянома ишлаб чиқяпти. Унда АҚШ қуролли кучларининг Суриядаги қуролларини курдларга ташлаб кетиш назарда тутилган. Бу ҳақда “Reuters” тўрт нафар америка амалдорига таяниб хабар берди.
 
Гап зирҳли машиналар, миномёт ва танкка қарши ракета мажмуалари ҳақида бормоқда.
 
Амалдорлар қуролларни курдларга қолдириш АҚШнинг Суриядаги ҳарбийларини чиқариш режасининг бир қисми эканини таъкидлаган. Ҳозирда бу борадаги музокаралар Пентагонда давом этяпти. Курдларни қурол билан таъминлаш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. Қўшинларни чиқариш бўйича дастур АҚШ президенти Дональд Трампга тақдим этилади.
 
Таъкидлаш жоизки, агарда Оқ уй Пентагон таклифини маъқуллаб, курдларга қурол қолдирса, бу Туркиянинг ғазабланишига сабаб бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Суриядаги 2 минг нафар аскарини ортга қайтариши маълум бўлгач, Туркия қолган ишларни якунлаб қўйиш вазифасини ўз зиммасига олганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!