...
МЕНЮ
ONLINE TV

Агробанк: янгича ёндашув ва тараққиёт сари дадил одимлар


11:54, 29.12.2018 Реклама
 5 699

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки ўз фаолиятини илғор халқаро банкларнинг андозлари асосида ривожлантириб бориш, яъни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда янги босқичга кўтариш ҳамда маркетинг хизматларини  банк амалиётига кенг татбиқ қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
 
Президентимизнинг 2018 йил 22 ноябрда тижорат банклари фаолиятига бағишлаб ўтказилган йиғилишда банк соҳасига хорижлик ҳамда хорижда фаолият юритаётган ватандошлар орасидан малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича берган топшириқ ва вазифалари ижросини таъминлаш борасида Агробанк томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу мақсадда банкка Дания Қироллигининг етакчи банкларидан бири “Saxo Bank”ида меҳнат тажрибасига эга ватандошларимиздан Умид Аҳмедов ва Шаҳбоз Сиддиқовлар жалб этилди.

Бугунги кунда “Saxo Bank” 300 дан ортиқ банклар, брокерлик идоралари, молиявий хизматлар провайдерлари учун савдо ва инвестиция хизматларини кўрсатувчи “рақамли банк” сифатида жаҳон молия бозорида салмоқли ўрнига эга.



– Агробанкда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда инновацион “рақамли банк” хизматларини  жорий  этиш борасида дастлабки ишларни бошладик, – дейди Умид Аҳмедов. – Бу жараён, албатта, молиявий хизматларни кўрсатувчи банк ва уларнинг истеъмолчилари ўртасида эркин ҳаракатланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда Агробанкда айнан мана шу йўналишлар бўйича ишлар олиб боряпмиз. 

Умуман олганда, Агробанк тизимига хорижлик ватандошларни жалб қилишдан мақсад банкка янгича ёндашув ва услубларни кенг татбиқ этиш орқали аҳоли ва банк мижозларига сифатли хизмат кўрсатишни янги поғонага кўтаришдан иборатдир.
Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар:Агробанк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!