...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Агробанк” аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 1 триллион 196 миллиард сўм кредит ажратди


18:13, 23.02.2016 Жамият
 4 260

2015 йилда “Агробанк” томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга 224,4 миллиард сўм, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун 931 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

2016 йил “Соғлом она ва соғлом бола” йили муносабати билан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хусусан, аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантиришга 1 триллион 196 миллиард сўм миқдорида кредитлар йўналтирилади. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида банк фаолиятига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида сўз борди.

Анжмунда ўтган 2015 йилда “Агробанк” томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга 224,4 миллиард сўм, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун 931 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилгани айтиб ўтилди. Маълум қилинишича, озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш ва ишлаб чиқариш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес-режаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган сармоялар натижасида 77,5 мингта янги иш ўрни яратилган.

Теглар:Тадбиркор аёллар Агробанк Кредит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар