...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аккредитация марказига янги раҳбар тайинланди


19:55, 11.12.2018 Жамият
 3 170

Марказ Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Аккредитация маркази раҳбари этиб Ёрқин Эркинович Саидакбаров тайинланди.
 
Ёрқин Саидакбаров олдин Тошкентдаги халқаро “Ernst Young Valuation” компаниясининг бош директори лавозимида ишлаб келган.
 
Ёрқин Эркинович Тошкент молия институти ва Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. У инвестициялар, инвестицион лойиҳалар самарадорлигининг комплекс таҳлилини ўтказиш ва лойиҳаларнинг молиявий моделларини ишлаб чиқиш соҳасида, бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, бюджет ижросининг мониторинги ва назорати, йирик ишлаб чиқариш ташкилотларни ва хизмат кўрсатиш ҳамда молия компанияларини баҳолаш соҳаларида 20 йиллик тажрибага эга.
 
Эслатиб ўтамиз, Аккредитация маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви агентлиги қошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан 2018 йил март ойида ташкил этилган.
 
Марказга “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги “Мувофиқликни баҳолаш, синов ва калибровка лабораторияларига доир аккредитациялаш ва инспекцион назорат бўйича стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази”нинг ваколатлари берилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тайинлов Аккредитация маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар