...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йирик терактлар уюштиришга тайёрланган гуруҳ қўлга олинди


15:43, 27.10.2018 Олам
 12 074

Хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкор идоралар билан тезкор тадбир ўтказган.

Кеча, 26 октябрь куни Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Москва шаҳрида йирик терактлар уюштиришни режалаштиришган террорчиларни қўлга олди. Улар ИШИД гуруҳи аъзолари бўлган.
 
“ФХХ МВД ва Россия Миллий гвардияси ходимлари билан ҳамкорликда Москва ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирларда “Ислом давлати” террорчилик ташкилотининг олти нафар аъзосини фош қилди”, дейилган ФХХ.


 
Маълум бўлишича, мазкур террорчилик гуруҳи Суриядан  туриб Марказий Осиё минтақасидан бўлган махсус вакиллар томонидан бошқарилган.
 
“Қўлга олинган шахслар қўлбола бомбалар ва ўқотар қуроллар билан Москвада қатор терактлар уюштиришни режалаштирган. Ўтказилган қидирув ишлари вақтида автомат, алоқа воситалари, бомба ясаш қўлланмалари, шунингдек, пуллар топилган”, дея хабар беради ФХХ.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, келгусида терагов ишлари чуқурлаштирилган тартибда олиб борилиши таъкидланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия ФХХ Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!