...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон элчиси Швеция Қироли Карл Густавга ишонч ёрлиғини топширди


12:01, 13.12.2018 Жамият
 1 549

2019 йил февраль ойида Швеция компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Берлин шаҳрида истиқомат қилувчи Ўзбекистоннинг Швециядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Набижон Қосимов Швеция Қироли Карл Густав XVI га ишонч ёрлиғини топширди. Маросим Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтган.
 
Суҳбат чоғида Қирол Густав 1978 йилда рафиқаси Қиролича Сильвия билан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига қилган ташрифини мамнуният билан эслади. Сафар уларда Ўзбекистон ҳақида илиқ хотиралар, айниқса, қадимий Самарқанд шаҳрининг гўзаллиги ёрқин таассурот қолдирганини айтиб ўтди.
 
Қирол Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни маъқуллаб, Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган. Хусусан, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросини, шунингдек, ўзбек халқининг ноёб маданияти ва анъаналарини ҳисобга олган ҳолда сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболли бўлиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.  
 
Ишонч ёрлиқлари топширилгандан сўнг, Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг савдо масалалари бўйича бош директори Теппо Тауриайнен, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директор ўринбосари Мартин Куик, шунингдек, “Business Sweden” Швеция инвестиция ва савдони ривожлантириш агентлиги, Ericsson, Scania, Jambo Tours, TEMA компаниялари ва Silc нодавлат ташкилоти вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказилди.
 
Учрашувларда узоқ муддатли икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
 
2019 йил февраль ойида Швеция компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Феруза Ходжаева 

Теглар:Ўзбекистон-Швеция Карл Густав Набижон Қосимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар