...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Швециянинг янги элчиси билан учрашди


15:45, 29.08.2016 Жамият
 2 202

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Бугун, 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швеция Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсманни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
 
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги, шунингдек, “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” шаклидаги икки томонлама муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди, дейилади хабарда. 

Теглар:Абдулазиз Камилов Ингрид Терсман Ўзбекистон-Швеция ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар