...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар курси 8400 сўмдан ошди


16:54, 04.02.2019 Жамият
 3 340

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 5 февраль кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8401 сўм 53 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 16 сўм 59 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 54 сўм 22 тийинга қимматлаб, 1 евро 9623 сўм 11 тийинни ташкил этди.
 
Россия рубилининг курси 1сўм 26 тийинга қимматлаб, 128 сўм 35 тийинга етди.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Валюта курси Доллар Евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 507

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар