...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикадаги фожиа қурбонлари сони 85 нафарга етди


17:26, 21.01.2019 Олам
 1 521

Идальго штатида ёнилғи ўтувчи қувурда портлаш ва ёнғин юз берганди.

Аввалроқ, Мексиканинг Идальго штатидаги ёнилғи ўтувчи қувурда портлаш ва ёнғин юз бергани оқибатда 73 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мексиканинг Идальго штатидаги фожиа қурбонлари сони 85 нафарга етди. Бу ҳақда Мексика соғлиқни сақлаш вазири Хорхе Алькосер маълум қилди.
 
“Тонгда 79 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтгандик. Ундан ташқари яна олти кишининг жони узилди ва жами қурбонлар сони 85 нафарга етди. 58 киши шифохонада қоляпти”, деган вазир.
 
Ҳукумат фожиа жабрланувчиларининг даволаниши ва қурбонларнинг дафн маросими ҳаражатларини қоплаб беришни ваъда қилган.
 
Портлаш ва ёнғин Идальго штатининг Тлауэлильпан туманида ўнлаб кишилар ноқонуний тарзда контейнерларни ёнилғи билан тўлдираётган пайтда содир бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мексика Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!