...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 73 яшар пенсионер ўз уйида ёниб кетди


13:41, 18.01.2019 Жамият
 3 367

Ёнғин натижасида уйнинг 5 кв метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Бугун, 18 январь куни Чилонзор туманидаги “Нафосат” маҳалласидаги пенсионернинг уйида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач, 2 та ўт ўчириш экипажи соат 01:47 да воқеа содир бўлган ҳудудга етиб борган. Тезкор гуруҳ томонидан аланга 6 дақиқада тўлиқ ўчирилган. Ўт ўчириш экипаж гуруҳи аъзолари томонидан ёнғин чиққан уйдан 1946 йилда туғилган А.И.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
 
Берилаётган расмий маълумотларга кўра, ёнғин натижасида уйнинг 5 кв метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
 
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Теглар:Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар