...
МЕНЮ
ONLINE TV

Руслан Нуриддинов кутилмаганда муваффақиятсизликка учради


13:22, 10.11.2018 Спорт
 9 539

Бугун жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ўтказилади.

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.
 
Кеча мусобақада -109 кг вазн тоифасидаги спортчилар супачада курашга чиқдилар. Ушбу вазн тоифасида ўзбекстонлик Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов ҳимоя қилди.
 
Руслан даст кўтариш баҳсларида ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Силтаб кўтаришда эса 227 кг. натижа кўрсатди ва бронза медалига эга чиқди.
 
Бугун жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ўтказилади ва унда +109 кг вазн тоифасида Рустам Жангабаев баҳсларга киришади.
 
Эслатиб ўтамиз, Руслан Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида оғир атлетика йўналиши бўйича умумий ҳисобда 421 кг натижа кўрсатиб, мусобақа чемпионига айланганди.

Теглар:Руслан Нуриддинов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!