...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бой ва камбағални фақат пул ажратмайди – Эксперт


17:03, 23.12.2018 Бу қизиқ
 12 631

Бой инсон ҳар бир нарсанинг фойда томонини ўйлайди. Камбағал эса салбий томонини.

Америкалик психолог олим Харв Экер узоқ кузатишлар олиб бориб, бой, ўртаҳол ва камбағал инсонлар ўртасидаги психологик фарқни ўрганди. Натижада инсоннинг миллионер ёки камбағал бўлиши унинг меҳнатига ёки билимига боғлиқ эмаслиги аниқланди. Чунки кўп нарса инсоннинг психологиясига ва қандай фикрлашига бориб тақалади.
 
Харв Экер қуйидагича фикр билдиради:
 
“Агар бутун дунё аҳолиси бойлигини тортиб олиб, кейин қайтадан барчага тенг тақсимлаб берсак нима бўлади? Албатта, аввалги бойлар на бой, камбағаллар эса камбағал бўлиб қолади”.
 
Бунга сабаб нима?
 
Сабаби, жуда кўп нарса фикрлаш ва дунёқарашга боғлиқ. Шу сабабли ўз психологиясини вақтида ижобий томонга ўзгартира олган инсон ҳаётини ҳам ўзгартира олади. Масалан:
 
  • бой инсон ҳар бир нарсанинг фойда томонини ўйлайди. Камбағал эса салбий томонини;
 
  • бойлар кўпроқ пул топиш ҳақида, камбағаллар бор пулини кўпроқ сарфлаш ҳақида ўйлайди;
 
  • жуда кўп бой инсонлар доимий илм олишга интилади. Камбағал инсонлар эса ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди;
 
  • бойлар меҳнати ва натижасига қараб даромад олишни, камбағаллар эса ишлаган вақтига қараб пул топишни маъқул кўради;
 
  • пули кўп инсонлар муваффақиятли инсонларга ҳавас қилса, пули кам инсонлар ҳасад ўтида ёниб юради;
 
  • бойлар кўпроқ пул топиш учун тинимсиз ҳаракат қилади. Камбағаллар эса вақтини бой бўлишни орзу қилиш билан ўтказиб юборади;
 
  • бой инсонлар глобал муаммолар ҳақида ўйлашса, камбағал инсонлар кичик муаммолардан сиқилиб ўз соғлиғини хавф остига қўйишади;
 
  • бойлар фақат ғалабага интилади. Камбағаллар эса ютқазиб қўймаслик йўлларини излайди;
 
  • бой инсонлар таваккал қилишдан қўрқмайди. Камбағал инсонлар эса етти ўлчаб, бир кесишни яхши кўради.
 
Аслида жуда кўп нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Дангасалик, меҳнатдан қочиш муваффақиятсизликка етаклайди. Шу сабабли Худо қачон берар экан деб эмас, ҳаракат қилганга Худо беради деб яшашга мослашиш лозим!
Манзура Сайфиддинова

Теглар:бой камбағал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!