...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангида енгилмас боксчига қарши рингга чиқади


18:46, 21.12.2018 Жамият
 8 556

Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал боксда 16 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг навбатдаги жангини қачон, қаерда ва асосийси кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.
 
Эргашев 2019 йилнинг 23 февралида Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига америкалик енгилмас боксчи Майкл Фокс рақиблик қилади.
 
Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал боксда 16 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (15 таси нокаут билан). Фокс эса проф рингда 19 маротаба жанг қилиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим этган. Жангларининг 5 тасида у муддатидан олдин ғалаба қозонган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шоҳжаҳон Эргашев Майкл Фокс Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар