...
МЕНЮ
ONLINE TV

Енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди


19:58, 16.10.2018 Спорт
 5 790

Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 15-жанги Америка Қўшма Штатларида бўлади.

Профессионал рингда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлди.
 
Унга кўра, Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 15-жангини 17 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларида ўтказади.
 
Ҳозирча ушбу жангда Шоҳжаҳонга ким рақиблик қилиши номаълум.
 
Маълумот ўрнида, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда 14 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 13 тасида у рақибларини муддатидан аввал нокаут ва техник нокаут эвазига мағлуб этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шоҳжаҳон Эргашев бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!