...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Қозоғистон банкида босқинчилик содир этилди


15:52, 22.08.2017 Олам
 2 484

Жиноятчилар банкка киришнинг иложисини топишган, бироқ...

Қозоғистоннинг Олма-ота вилояти Талгар шаҳридаги “Kaspi” банки 22 август куни эрталаб талончилар ҳужумига учради. Банк ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга 2 талончининг ўғирлик мақсадида бинонинг томи орқали бостириб киргани ҳақида хабар берган.
 
Маълум қилинишича, бу вақтда банкда мижозлар бўлмаган ва банк ходимларидан ҳеч бирига зарар етмаган.
 
Ўғрилар бинонинг томи орқали банкка кириб келишгач, ходимлар зудлик билан огоҳлантирув тугмасини босишган.
 
Айни вақтда етказилган зарар миқдори сарҳисоб қилинмоқда. Босқинчилар эса воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Талгар Kaspi bank 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!