...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Зайтун новдаси” операциясининг биринчи босқичи якунланди


15:20, 26.02.2018 Олам
 2 018

Бинали Йилдирим ҳарбий амалиётлар тўрт босқичда ўтишини айтиб ўтган эди.

Турк армиясининг Африндаги “Зайтун новдаси ҳарбий амалиётининг биринчи босқичи якунланди, деб хабар берди “Haber turk”.
 
Аввалроқ, Туркия Суриянинг шимолидаги террорчи кучларига қарши ҳарбий амалиётини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 26 февраль “Зайтун новдаси” амалиёти бошланганига 38 кун бўлди. Шу вақт давомида турк ҳарбийлари томонидан 2059 та террорист йўқ қилинган ва 112 та ҳудуд террористлардан тозаланган.



Туркиянинг Хатай ва Килис районларидан курд мудофаа кучларига ҳужум қилган бўлинмалар Африн атрофида ягона фронт чизиғини ҳосил қилишган.
 
Армия турк ҳаво ва артиллерия зарбаларини қўллаб-қувватлаб турди. Турклар Африндаги энг йирик курд аҳоли нуқтаси Жендересрнинг катта қисмини эгаллади.
 
Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим ҳарбий амалиётлар тўрт босқичда ўтишини айтиб ўтган эди. Шулардан биринчи босқич ўз якунига етди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Зайткн новдаси” ҳарбий амалиётига бир ой тўлгани муносабати билан унинг тафсилотларини тўлиқ маълум қилган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Африн Зайтун новдаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!