...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғаннинг қувончи чексиз!


14:08, 18.03.2018 Олам
 9 502

Туркия президенти буни ўзининг чиқишида маълум қилган.

Бугун, 18 март куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суриянинг шимолий ҳудуди ҳисобланган Африн шаҳри террорчилардан озод қилинганини маълум қилди.
 
18 март Туркиянинг  Чаноққалъа порт-шаҳри учун бўлган уруш ғалабасининг 103 йиллиги муносабати ва ушбу ғалаба йўлида ҳалок бўлганларни хотирлаш маросимида сўзга чиққан Эрдўған Африн шаҳри террорчилардан тўла озод этилганини маълум қилди.
 
Эрдўған Африндаги вазият ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
 
“Ҳозир Африн шаҳри узра террорчиларнинг увадаси чиққан ифлос байроғи эмас, балки барқарорлик ва хавфсизликни ифодаловчи байроқлар ҳилпирамоқда. Афринда Туркия байроғи ва Сурия қўшинларининг байроғи ўрнатилган”.
 
Эрдўған ҳозирда Туркия бир пайтлар Чаноққалъа учун курашгани каби ҳам мамлакат ички, ҳам ташқи томонидан кураш олиб бормоқда.
 
Шунингдек Туркия президенти Суриянинг шимолий-ғарбида содир бўлган террорчилик ҳаракатлари оқибатларини бартараф этиш ва минтақанинг инфратузилмасини тиклаш учун  барча имкониятларни ишга солишини таъкидлаб ўтган.

“Сурия шимолидаги Чераблус шаҳрига 140 минг киши қайтиб келди. Энди Африндан келган бизнинг биродар ва опа-сингилларимиз ўз уйларига қайтишига тайёргарлик кўрамиз. Шу билан бирга биз ҳудудда ҳаётни тиклаш чораларини кўрамиз. Бу Туркия ва Суриянинг биргаликдаги буюк ғалабаси. Биз шу кунга қадар терорчи ташкилотларга керакли жавобларни бера олдик”, дейди Эрдўған.
Икром Раҳмон

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия Африн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!