...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда курдлар норозилиги бошланди


13:40, 18.03.2018 Олам
 3 427

Германия полицияси берган маълумотларига кўра, намойишда 11 мингга яқин одам қатнашган.

Кеча, 17 март куни Германияда яшовчи минглаб курдлар Ганноверда тинч норозилик намойишига чиқдилар. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, манифестантлар Туркия Суриянинг Африн вилоятида курдларнинг қуролли тузилмаларига қарши олиб бораётган “Зайтун новдаси” амалиётига қаршилик билдирдилар.
 
Анқара Суриядаги курд отрядларини Курдистон ишчи партиясининг филиаллари деб ҳисоблайди. Туркияда курдлар автономияси учун курашувчи Курдистон ишчи партияси террорчилик гуруҳи деб тан олинган ва таъқиқланган.
 
Германия полицияси берган маълумотларига кўра, намойишда 11 мингга яқин одам қатнашган ва ҳеч қандай тўқнашувлар келиб чиқмаган.
 
Аввалроқ, Туркия Афринда “Зайтун новдаси” ҳарбий амалиётини ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Германия Ганновер Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!