...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой – АҚШ муносабатлари кескинлашмоқда


13:33, 18.03.2018 Олам
 5 623

“АҚШда 16 март куни “Тайванга бориш тўғрисида қонун” имзоланди

Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлиги АҚШда қабул қилинган “Тайванга бориш тўғрисида қонун”га қатъий норозилик билдирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги хабар берди.
 
Хитой бу ҳаракатни ХХР ички ишларига аралашиш ва икки давлат қуролли кучларининг ўзаро муносабатлари ўсишига таҳдид сифатида баҳоламоқда, дейди мудофаа ташкилотининг расмий вакили У Цян.


 
“АҚШда 16 март куни “Тайванга бориш тўғрисида қонун” имзоланди, Хитой Қуролли кучлари бунга катъиян қарши”, деди У Цян. Тайвань Хитойнинг бир қисми ва унга боғлиқ масала ХХРнинг ички иши деб таъкидлади Цян”.
 
“Бу “ягона Хитой” принципининг жиддий равишда бузилиши ва ХХРнинг ички ишларига аралашиш”, деб айтди вакил.
 
Унинг сўзларига кўра, “Хитой АҚШдан ўз мажбуриятларига оғишмай риоя қилишини ва хатоларни тўғирлашини талаб қилган. Шунингдек ХХР АҚШдан Тайваньнинг қуролли кучлари билан алоқаларни тугатишни ва уларга қурол сотишни тўхтатишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда Хитой ва АҚШ Қуролли кучлари алоқаларига жиддий путур етади, бундан ташқари дунёга ва Тайвань райони соҳилларига тинчлик керак”.
 
Аввалроқ, АШҚ перзиденти Долаьд Трамп “Тайванга ташриф тўғрисида қонун”ни имзолаб, Тайван билан расмий делегациялар ташрифига рухсат берган эди. Қонун шунингдек, АҚШ–Тайвань муносабатларининг келажакдаги истиқболларини ҳам кўзда тутади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой АҚШ Тайвань 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!