Туркия Президенти турк ҳарбийларининг Сурия ҳудудида қанча муддат қолишини айтди.
Жорий йилнинг март ойида Сурия ҳукуматининг Россия ҳамкорлигида мамлакатдаги террорчиларга қарши курашни бошлаб юборганидан кейин турклар ҳарбий амалиётининг биринчи босқичи якунланганини маълум қилган эди.
Мана орадан 3 ой вақт ўтса ҳамки, ҳануз турк расмийлари ўзларининг нима мақсадда Сурия ҳудудида қўшин сақлаб туриши ёки “Зайтун новдаси”нинг иккинчи босқичи ҳақида хабар бермаётган эди.
Бу орада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркияга қўшинларини ортқа қайтаришни маслаҳат бериб ҳам улгурди.
Аммо бугун, 7 май куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Афринда тинчлик тўла таъминланмагунича турк ҳарбийларининг Сурия ҳудудида қолишини маълум қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар қилмоқда.
Шунингдек, Эрдўған турклар Суриянинг бошқа шаҳарлари: Манбиж, Идлиб ва Телль-Рифъатда ҳам амалиётлар олиб бориши мумкинлигини қўшимча қилди.
“Агар биз бу амалиётларни эртароқ бошлаганимизда эди, бизнинг ҳудудларимизга террорчилар ўт очиб, тинчлик бузиилишига йўл қўйилмаган бўларди”, деб тушунтириб ўтган Туркия Президенти.