...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Турк аскарлари курд маданиятининг Наврўзга оид ҳайкалига зарар етказди


17:31, 18.03.2018 Олам
 4 413

Аввалроқ, Туркия президенти Африннинг тўла назоратга олинганини билдирган эди.

Аввалроқ, Туркия қўшинлари Суриянинг Африн шаҳрини террорчилардан озод қилгани ҳақида ҳабар берган эдик.
 
Бугун, 18 март куни Туркия ҳарбийлари Африн шаҳри марказидаги курд халқи маданиятига оид бўлган ҳайкалга зарар етказди. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилди.


 
Ушбу ҳайкал эронлик адиб Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сидаги Темирчи Кова образи тасвирланган маданий ёдгорлик бўлган.
 
Бу курд халқи учун ҳам афсонавий образ саналади. Чунки Темирчи Кова курдлар учун Наврўз байрамининг асосий образларидан саналади.


 
Ҳайкални бузиш жараёнини суратга олган курд миллатига мансуб киши бу турк аскарларининг Афринга кирганидан бери биринчи марта курд халқи маданиятига зара етказиши эканлигини таъкидлаган.




 
Эслатиб ўтамиз, Туркия қўшинлари Суриянинг Африн шаҳрида террорчиларга қарши “Зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиёти олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Туркия Африн курд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!