...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Йилнинг энг фаол журналисти” танловига материаллар қабул қилишга старт берилди


16:10, 18.04.2016 Жамият
 2 689

Танловга 2015 йилнинг 1 июнидан 2016 йилнинг 1 июнигача эълон қилинган материаллар қабул қилинади.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси журналистларларни  “Йилнинг энг фаол журналисти” анъанавий танловида қатнашишга таклиф этади.
 
Танловга 2015 йилнинг 1 июнидан 2016 йилнинг 1 июнигача газета ва журналларда, интернет-нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар қабул қилинади.
 
Материаллар танловга таҳририятлар тавсияси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари орқали жорий йилнинг 5 июнигача муаллифнинг иш жойи, телефони, манзили ҳақидаги маълумотлар ва паспорт нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши лозим. 

“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиблари ва совриндорларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб 27 июнда ўтказиладиган байрам тадбирида топширилади. 

Материаллар “Йилнинг энг фаол журналисти” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.

Теглар:Журналист Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар