Бир қатор кўнгилли фойдаланувчилар томонидан акция ташкил этилиб, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.
Ўтганларни ёд этиш, тирикларнинг ҳолидан хабар олиб, оғирини енгил қилиш халқимизга хос азалий одатлардан. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, меҳр-оқибат – халқимизнинг энг олий, ноёб фазилатидир.
“Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари ҳам бу кунда қўл қўвуштириб ўтиргани йўқ. Бир қатор кўнгилли фойдаланувчилар томонидан акция ташкил этилиб, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинди. Қутига жойлаштирилган бир қанча озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Бу хайрли ишлар тасвирланган суратлар эса тармоққа жойлаштирилди. Суратларни кўрган тармоқ фойдаланувчиларининг кўплари хайрли ишлардан бехабар қолганини айтса, яна бошқалар бу ишларга бош бўлганларга миннатдорчилик билдирмоқда.