...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Али Отажонов сифатли фильмлар яратилсин, деб кинодан буткул кетганини айтди


13:43, 10.05.2016 Кино
 6 352

Кинода роль ўйнашни тўхтатдим. Али Отажонов исмини актёр деб билишларига қаршиман, деб ёзади хонанда.

Қўшиқлари ва фильмлардаги роллари билан мухлислар қалбини қозонган хонанда ва актёр Али Отажонов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали кинодан буткул кетаётганини маълум қилди.
 
“Кинода роль ўйнашни тўхтатдим. Али Отажонов исмини актёр деб билишларига қаршиман! Бу менинг ҳоббим эди ва воз кечдим”, деб ёзади устазода хонанда.
 
Кўпчилик интернат фойдаланувчилари Али Отажоновнинг бу қароририни маъқуллаб, тўғри йўл тутганини, энди кино соҳасида ўсиш бўлишини ёзиб қолдиришган. Али Отажонов ҳам уларнинг фикрини тасдиқлаб, томошабинлар сифатли фильмларни томоша қилишларини истагани учун бу ишга қўл урганини айтган.
 
Отажоновнинг ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борадиган аксарият мухлислари унинг фильмларда яхши роль ўйнаганини, актёрлик қобилияти ёмон эмаслигини айтишмоқда.
 
Маълумот учун, Али Отажонов актёр сифатида режиссёр Дурдона Тўлаганова томонидан суратга олинган “Айрилиқ”, “Айрилиқ 2”, “Ожиза”, “Мени кечир”, “Муҳаббатимсан” каби фильмларда суратга тушган. 

Теглар:Али Отажонов Дурдона Тўлаганова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!