Бир йигит “Мен Ортиқ Отажоновнинг набирасиман”, – деб Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг жорий йилнинг апрель ойидаги концерт дастурига қалбаки чипталар сотиб юрган экан.
Хонанда Али Отажонов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали таниш-билишлари ва мухлисларига тезкор хабар билан юзланди. Отажоновлар сулоласининг давомчиси Али Отажоновнинг маълум қилишича, бир йигит “Мен Ортиқ Отажоновнинг набирасиман”, – деб Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг жорий йилнинг апрель ойидаги концерт дастурига қалбаки чипталар сотиб юрган экан. Хонанда Али Отажонов бобосининг номидан фойдаланиб, одамларни чув тушириб юрган бу йигитни топганларга совғаси борлигини айтиб, маъмурининг рақамини ҳам ёзиб қолдирган.
Концерт дастурларига қалбаки чипталар сотилиши билан боғлиқ ҳолат биринчи бор кузатилаётгани йўқ. Авваллари ҳам Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Алишер Файз, Райҳон Ғаниева, хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастурларига қалбаки чипталар сотилаётгани маълум бўлган эди.