...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Uzbek Tigers” – “Cuba Domadores”: Йирик ғалаба муборак!


21:22, 27.02.2018 Спорт
 5 073

Сўнгги жангда эса энг оғир вазндаги боксчилар рингга кўтарилишди.

Бугун, 27 февраль куни Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида “World Series of Boxing” доирасида Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” ва Кубанинг “Cuba Domadores” жамоалари ўртасида бешта жанг бўлиб ўтди.
 
Аввалроқ, энг енгил вазн тоифасида (49 кг.) Ҳасанбой Дўсматов ўзининг жаҳон миқёсидаги асосий рақиби Йоанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилиб, 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришгани ҳақида хабар бергандик.

Дўстматовдан сўнг, -56 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилди.



Олимпиада чемпиони ҳисобланмиш Шаҳобиддин Зоиров рақибини 2:0 ҳисоби билан мағлубиятга учратди.
 
Учинчи жанг -64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров ва Энди Круз ўртасида бўлиб ўтди ва Холдоров рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
 
Холдоровдан кейин -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов Арлен Лопезга қарши жангини ўтказиб, “Uzbek Tigers” жамоасининг “Cuba Domadores” устидан муддатидан олдин ғалабасини таъминлаб берди.
 
Бокс кечасининг сўнгги жангида энг оғир вазн тоифасидаги боксчилар – Санжар Турсунов ва Эрисланди Савон рингга кўтарилди.
 
Турсунов ҳам жамоадошлари каби ғалаба қозониш ишқида жангни кўтаринки кайфиятда ўтказди.
 
Санжар якунда йирик 3:0 ҳисоби билан “Uzbek Tigers” жамоасининг Кубанинг кучли жамоаси устидан йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳиссасини қўшди.
 
“Uzbek Tigers” – “Cuba Domadores” - 4:1.
 
Бугунги жанглар:
 
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов — Йоҳаннис Аргилагос - 3:0.
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес. - 2:0.
-64кг: Иқболжон Холдоров — Энди Круз - 1:2.
-75кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопез 3:0.
-91кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон 3:0.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Санжар Турсунов Uzbek Tigers Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!