Интернетда тарқаган видео бўйича Тошкент шаҳар ИИБ керакли чораларни кўрди.
Интернетда тарқаган ушбу видео мутасадди идораларни бефарқ қолдирмаслигига умид билдиргандик.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ керакли чораларни кўрган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган. У Зангиота туманида яшовчи 26 ёшли Ҳикматилла М. бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-6- моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларинингтўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) ва 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) бўйича протокол тузилган.
Бундан ташқари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти аризаси асосида Шайҳонтохур тумани маъмурий ишлар бўйича суд томонидан Ҳикматилла М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган қоидабузарликни амалга оширган деб топилди. Унга 5 сутка мъмурий қамоқ жазоси тайинланди.