...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошшаҳартрансхизмат” уч амалдори билан хайрлашди


14:15, 27.09.2018 Жамият
 2 432

Босқичма-босқич диспетчерлик хизматидан воз кечган ҳолда, автобуслар ҳаракати назоратини тўла компьютерлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг уч нафар катта лавозимдаги ходимлари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар бермоқда.
 
Автокорхоналарнинг техник жараёнлари бош муҳандиси, GPS назорати тизими масъули ва 5-автобус саройи директори ўз ишларида йўл қўйган камчиликлари туфайли лавозимларидан озод қилинган.
 
Маълум қилинича, жамият фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, улардан бири – GPS назоратини тубдан такомиллаштиришлир. Хусусан тизим орқали автобусларнинг қатновлари сонини автоматик тарзда ҳисоблаб бориш белгиланган. Шунингдек, босқичма-босқич диспетчерлик хизматидан воз кечган ҳолда, автобуслар ҳаракати назоратини тўла компьютерлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Теглар:Тошшаҳартрансхизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар