...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент – Рыбачье” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилмоқда


13:44, 19.12.2017 Жамият
 3 266

Ҳозирги пайтда поезд жадвали ҳамда йўл ҳақини белгилаш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон “Тошкент – Рыбачье” йўналишида йўловчи поездлари қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Кыргыз темир жолу” компанияси хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида “Кыргыз темир жолу” компанияси Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон темир йўллари билан “Тошкент – Рыбачье” йўналишида йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришган.
 
Қатнов 2018 йилнинг ёзги даврида ҳафтасига бир марта “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти поездларида амалга оширилади.
 
Ҳозирги пайтда поезд жадвали ҳамда йўл ҳақини белгилаш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
 

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар