Нодир Отажонов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасига ташриф буюради.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг (ҲАК) бешинчи мажлисида иштирок этади.
ҲАКнинг Минск шаҳридаги мажлиси доирасида савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш чоралари муҳокама қилинади ва келишиб олинади.