...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов TIKA президентини қабул қилди


12:54, 19.12.2017 Жамият
 1 744

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркия молуқотида кузатилаётган ижобий динамика қайд этилди.

Аввалроқ, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) президенти Сердар Чам бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюраётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Президенти Сердар Чам бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
 
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркия молуқотида кузатилаётган ижобий динамика қайд этилди.
 
Таъкидланганидек, икки давлат президентларининг Пекин, Остона, Нью-Йорк шаҳарларидаги самарали учрашувлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги алоқаларни жадаллаштириш имконини яратди.
 
Музокараларда Ўзбекистон Президентининг жорий йил 25-26 октябрь кунлари амалга оширган Туркияга давлат ташрифи икки томон муносабатларида янги саҳифа очгани қайд этилди.
 
Олий даражада эришилган келишивлар, хусусан Ўзбекистоннинг Туркия агентлиги билан ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича битимларни тадбиқ этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда Туркия Элчиси Аҳмед Башар Шен иштирок этди.
 

Теглар:Ўзбекистон-Туркия TIKA 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар