Малайзияда бошланадиган ўйинни “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфир орқали томоша қилишингиз мумкин.
Ушбу ўйинни “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфир орқали томоша қилишингиз мумкин. Канал маъмуриятининг хабар беришича, ўйинни шарҳловчи Мурод Ризаев шарҳлаб боради. Мурод Ризаев бир неча йиллардан буён йирик чемпионатлар доирасидаги ўйинларни шарҳлаб келади.
Маълумот учун, Сурия - Ўзбекистон ўйинини БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам Абдулла Муҳаммад Ҳасан бўлса, унга қанотларда Муҳаммад ал-Ҳаммадий ва Ҳасан ал-Маҳрий ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Аҳмад Ҳамис ан-Нақбий.
Ўзбекистон ва Сурия термаси ўртасида аввал икки бор учрашув ўтказилган. 1996 йилги Осиё Кубоги доирасида Сурия термаси ўзбекистонлик футболчилар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўзбекистонлик футболчиларнинг қўли баланд келган эди.
Эртанги учрашувда Ўзбекистон терма жамоасига улкан зафар ва ғалаба тилаймиз! Ўйинни эса биргаликда кузатиб борамиз.