Жорий мавсумда "Спартак" Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди, клуб таркиб ва мураббийлар штабида ўзгаришлар қилинмоқда
Унда ёзилишича, италиялик мураббий “Спартак” клуби бош мураббийи Дмитрий Аленичев ва бош директор Сергей Родионов билан музокаралар ўтказган. Мутахассис билан “Евро – 2016” мусобақаси тугагач, шартнома тузилади. Каррера “қизил-оқлар”нинг ҳимоя ўйинини ташкил қилишга жавоб беради.
Бундан ташқари, Аленичев штабига Тожикистон терма жамоасида ишлаган Роман Пилипчук ҳам киради. У “Спартак” рақибларининг ўйинини таҳлил қилади.
Маълумот ўрнида, “Спартак” Россия чемпионатининг 2015/16 йилги мавсумида бешинчи ўринни олди ва Европа Лигасига йўлланма олди.