...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стадиондаги фожиа: испаниялик полициячи ҳалок бўлди


14:38, 23.02.2018 Олам
 2 804

Ўйин олдидан иккала клуб мухлислари жанжал келтириб чиқарган.

Кеча, 22 февраль куни Испаниянинг Бильбао шаҳрида Европа лигаси доирасида маҳаллий “Атлетик” ва Москванинг “Спартак” клублари ўртасидаги футбол ўйини олдидан мухлислар ўртасида келиб қиққан жанжал оқибатида бир нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
 
Маълум бўлишича, Бильбаога 200 нафар россиялик “Спартак” мухлиси ташриф буюрган ва улар стадионга киришда маҳаллий жамоа мухлислари билан жанжаллашиб қолган.


 
Жанжал стадионда ҳам давом этган. Натижада, россияликлар “Атлетик” мухлисларига қарата шиша идишлар ва мушакларни ёнбириб улоқтиришган.
 
Стадиондаги тартибсизликнинг олидини олиш мақсадида ҳаракат қилган полициячилардан бири юрак санчиғи оқибатида ҳушидан кетади.
 
Уни дарҳол шифохонага олиб боришган. Бироқ полициячи ўша жойда вафот этади.
 
Полиция томонидан москвалик мухлисларнинг беш нафари ҳибсга олинган.

Бильбао полицияси бўлиб ўтган тартибсизликларга изоҳ бераркан қуйидагиларни маълум қилди:

“Биз юзага келган вазиятда москвалик мухлисларни тўлиқ айбдор, деб айта олмаймиз. Ишни ўрганиб чиқамиз ва хулосаларимизни билдирамиз”.
 
Маълумот ўрнида, “Атлетик” ва “Спартак” клублари ўртасидаги ўйин 1:2 ҳисобида москваликлар фойдасига якунланган, аммо икки ўйин натижасига кўра, бильбаоликлар кейинги босқичга чиқишган (дастлабки учрашувда бильбаоликлар сафарда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди).
Икром Раҳмон

Теглар:Испания Бильбао Спартак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!