2018 йил давомида 16255 нафар мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини касбий қайта тайёрлаш курсларига жалб этиш режалаштирилган.
Кеча, 22-феврал куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали дефектолог (логопед), амалий психология ва мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси қайта тайёрлов курсларига қабул қилинган тингловичлар учун ўқув машғулотлари бошланди.
Таъкидлаш лозимки, университетда ўқув машғулотлари замонавий педагогик, мултимедиа ва ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда илғор хорижий тажрибалардан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этилиб, барча аудиториялар замоновий онлайн маърузалар ускуналари билан таъминланган.
Мазкур қайта тайёрлов курсига Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан 816 нафар олий маълумотли талабгорлар жалб этилди.
Шунингдек, республиканинг барча вилоятлардаги университет ва педагогика институтлари базасида боғчаларнинг педагог ва номутахассис кадрлари учун бепул қайта тайёрлаш курслари минглаб тингловчиларни қабул қилди.
2018 йил давомида 16255 нафар мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини касбий қайта тайёрлаш курсларига жалб этишрежалаштирилган.
Мазкур касбий қайта тайёрлаш курслари икки босқичда ташкил этилиб, биринчи босқичда 9697 нафар (жорий йил 22 февралдан июнь ойининг охирига қадар) тингловчи, иккинчи босқичда 6558 нафар (июль-октябрь ойларида) тингловчи касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилди.