...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Челси” мураббийсиз қолди


21:06, 12.07.2018 Спорт
 2 844

Италиялик мутахассис Антонио Конте бугун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте бугун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Европа ОАВлари хабар бермоқда.
 
48 ёшли Конте “Челси”дан шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун 9,5 миллион фунт қўлга олади.
 
Маълумот ўрнида, Конте “Челси”да 2016 йилдан бери ишлаб келарди. Италия терма жамоаси собиқ мураббийи Англиядаги илк мавсумида “кўклар”ни премьер-лига чемпионига айлантирганди.
 
Ортда қолган мавсум “Челси” 70 очко билан АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасида иштирок этишдан маҳрум бўлди.
 
Тахминларга кўра, лондонликларнинг янги мураббийи италиялик Маурицио Сарри бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Антонио Конте Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 634

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!