Қотил Кевин Лойбл Кристина Гриммини қаттиқ севган ва унга ёқиш учун бир неча бор ташқи кўринишини ўзгартирган.
Полиция берган маълумотларга кўра, ўқ узган шахснинг ёнида 2та тўппонча бўлган.
Орадан 2 кун ўтиб, 13 июнь куни полиция Кристина Гриммини ўлдирган қотилнинг шахсини аниқлади. 27 ёшли қотил Кевин Жеймс Лойбл Санкт-Петербургдан Орландога Кристина Гриммини ўлдириш учун келгани, Флоридада Кристина Гриммини ўлдириб, сўнг уйга қайтишни режалаштиргани маълум бўлди.
Полиция Лойблнинг қўл телефони ва компьютерини текширди, унинг яқинлари ва дўстларидан у ҳақида чуқур суриштирув ишларини олиб борди. Натижада Лойбл қотилликни аввалдан режалаштиргани аён бўлди. Унинг уйидан қотиллик олдидан топилган хат бунга исбот эди.
“Истеъдодли хонанда Кристина Гриммининг оиласи, дўстлари, мухлисларига энг севимли хонандаларини йўқотганликлари муносабати билан ҳамдардлик билдираман. Бошқа изоҳ йўқ”, дейилади хатда.
Кеча, 16 июнь куни полиция томонидан Лойблнинг Кристинани нима учун ўлдирилгани узил-кесил аниқланди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Лойбл Кристинани жуда қаттиқ севган. Унга кўнгил изҳорини айтиб, уйланишни орзу қилган, бироқ мудҳиш ходисагача Кристинанинг бошқа инсонни севиши ва у билан унаштирилганидан хабар топган. Бу хабар эса Кристинани ўлдиришга мажбур қилган. Шу йўл билан у Кристинанинг ўзидан бошқа ҳеч кимга “насиб этмаслиги”ни назарда тутган чоғи.
“У ҳар куни иш жойида Кристинанинг қўшиқларини тингларди. Унга ёқиш учун Кевин кўзларини операция қилдирди, озди, сочининг рангини ўзгартирди”, дейди унинг ҳамкасблари. Кевин эса ўз навбатида Кристина билан концерт вақтида танишганини, у билан онлайн ўйинлар ўйнаётганини таъкидларди. Тахминларга кўра, бу гаплар Кевиннинг тасаввурлари маҳсули бўлган.