...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда рўй берган мудҳиш ЙТҲда жароҳатланган ҳайдовчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилди


12:02, 17.06.2016 Технология
 13 409

ЙТҲнинг содир бўлиш сабаблари маълум эмас. Интернет фойдаланувчиларининг қайд этишларича, Captiva ҳайдовчиси соатига 150 км тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлган.

Бугун, 17 июнь куни Тошкентнинг Қушбеги кўчасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Тонгги соат 05:00 атрофида содир бўлган ЙТҲнинг асосий иштирокчиси Captiva автомобили бўлган. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.

Тарқатилаётган маълумотларга қараганда, Captiva автомобили ҳайдовчиси катта йўлда ҳаракатланиб келаётган маҳал, йўл четидаги бетон симёғочга бориб урилган ва уни ағдариб юборган. Шунда ҳам тўхташга улгурмаган Captiva автомобиллар ювиш шохобчаси яқинида турган BMW’га келиб урилган ва уни ҳам таниб бўлмас ҳолатга келтирган. Тармоқ фойдаланувчиларининг айтишига қараганда, Merсedes’нинг ичида ҳеч ким бўлмаган.



ЙТҲнинг содир бўлиш сабаблари маълум эмас. Интернет фойдаланувчиларининг қайд этишларича, Captiva ҳайдовчиси соатига 150 км тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлган. Айтишларича, автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат чоғида ухлаб қолган.



ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Жабрланган ҳайдовчи Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига оғир аҳволда етказилгани айтилмоқда.

Теглар:ЙТҲ Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!