...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда бразилиялик журналистларга немислар ҳужум қилди


11:35, 17.06.2016 Олам
 2 418

Германия терма жамоаси ишқибозлари бразилиялик икки журналистни ирқий жиҳатдан камситди.

Францияда ўтказилаётган футбол бўйича Европа чемпионати пайтида Бразилиянинг “Bandierantes” телекомпанияси журналистлари Фернандо Оливейра ва Соня Блотага Германия терма жамоаси ишқибозлари ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Goal.com” хабар берди.

Хабарда ёзилишича, воқеа кеча, 16 июнь куни бўлиб ўтган. Немислар бразилиялик икки журналистни ирқий жиҳатдан ҳақорат қилган ва уларга “ташланишган”.

“Тахминан, эллик нафар ишқибоз бизнинг олдимизга келиб, “Йўқол”,деб бақирди ва бизга “ташланди”. Бизга жисмоний зарар эмас, балки маънавий зарар етказилди. Гўёки, биз уларга ўхшамаганимиз учун бутун умр ўзимизни айбдор ҳис қилишимиз керак”, дейди Оливейра.

Германия терма жамоаси мусобақанинг “C” гуруҳида баҳс олиб бормоқда. “Немис машинаси” 12 июнь куни Украина терма жамоаси билан (2: 0), 16 июнь куни эса польшаликларга қарши (0: 0) майдонга тушди. Немислар гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинини 21 июнь санасида Шимолий Ирландияга қарши ўйин билан тугатади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Франция Бразилия Германия Евро - 2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!