...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда Зика вируси билан зарарланган ҳомиладор аёллар сони маълум бўлди


11:02, 17.06.2016 Саломатлик
 2 810

Зика вируси билан зарарланган аёлдан соғлом бола туғилмайди. Улар ақлий жиҳатдан бошқалардан ортда қолади.

АҚШ соғлиқни сақлаш хизмати расмийлари мамлакатда 234 нафар ҳомиладор аёл Зика вирусидан зарарлангани ҳақида маълум қилди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази эса аслида нечта бола мазкур касаллик билан туғилгани ҳақида тўлиқ маълумот бермаган ва фақатгина олтита бунга ўхшаш ҳолат аниқлангани айтилган. Бу ҳақда “The Independent” ёзмоқда.

Хабарда ёзилишича, уч нафар бола туғилмасдан вафот этган, яна уч нафари эса нуқсон билан туғилган.

Марказ расмийларининг сўзларига кўра, улар вирус билан зарарланган ҳомиладорлик ҳақида маълумот бера олмайдилар, лекин туғилиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабар беришлари мумкин.

Марказ шифокорларидан бири Жемисон микроцефалик чақалоқлар туғилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида, Зика вируси билан зарарланган ҳомиладор аёл микроцефалик болани дунёга келтириши мумкин. Бунда боланинг бош чаноғи кичраяди ва у ақлий жиҳатдан бошқалардан ортда қолади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Зика АҚШ Ҳомиладорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!