...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Пан Ги Мун билан Сурия масаласини муҳокама қилди


10:04, 17.06.2016 Олам
 2 971

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан Санкт-Петербургда учрашди.

Россия президенти Владимир Путин ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Пан Ги Мун Санкт-Петербург шаҳридаги учрашув чоғида Сурия масаласини муҳокама этдилар. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.

“Умуман олганда, Путин Пан Ги Муннинг БМТ бош котиблиги лавозимида амалга ошираётган ишларини юқори баҳолади. Учрашувда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистури ҳам иштирок этди ва томонлар асосий урғуни Сурия масласига қаратдилар”, дейди Песков журналистларга берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, Санкт-Петербург шаҳрида 16-18 июнь кунлари Халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Владимир Путин Пан Ги Мун БМТ Сурия Санкт-Петербург Дмитрий Песков Кремль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!